Мисрда саёҳат қайиғининг юк кемаси билан тўқнашиб кетиши натижасида қурбон бўлганлар сони 29 кишига етди, деб хабар беради «РИА Новости».
Эслатиб ўтамиз, Ниль дарёсида 22 июль, чоршанба куни 70 нафар йўловчиси бўлган саёҳат қайиғининг юк кемаси билан тўқнашиб кетиши натижасида 15 киши чўкиб кетган эди. Ҳодиса Миср пойтахти Қоҳира яқинида юз берган.
Воқеа жойида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Дастлабки маълумотларга қараганда, ҳалок бўлганларнинг барчаси Миср фуқаролари бўлган.
Изоҳ (0)