Қирғизистон бош вазири Темир Сариев мамлакат ҳукуматининг «1993 йил 19 майда Вашингтонда Қирғизистон ва АҚШ ҳукуматлари ўртасида имзоланган ёрдам кўрсатишни енгиллаштириш бўйича ҳамкорлик битимини денонсация қилиш тўғрисида»ги қарорини имзолади, деб хабар бермоқда Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати.
Ушбу қарор ва «Қирғизистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, Бишкек битимни 2015 йил 20 августдан бошлаб денонсация (бекор) қилади. Қирғизистон ТИВ ушбу қарор кучга киргач, АҚШ ҳукуматини тегишли тартибда огоҳлантириши лозим.
Қайд этилишича, ҳужжат АҚШнинг ёрдам дастурлари билан боғлиқ ҳар қандай маҳсулот, исталган мулк, давлат ёки хусусий ташкилот, уларнинг ходимлари Қирғизистонда барча солиқлар, бож ҳамда бошқа йиғим ва тўловлардан озод қилинишини кўзда тутар эди.
Изоҳ (0)