Wikileaks сайти томонидан тарқатилган янги ҳужжатларда АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги Вашингтоннинг разведка фаолиятига сабаб бўлган 2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан анча олдин Германия ташқи ишлар вазирларини кузатиб юргани маълум қилинган, деб ёзади «Ведомости».
Материалларда МХА 1998 йилдан 2009 йилгача Германия ТИВ вакилларини кузатгани ҳақида сўз боради. Дастлаб собиқ канцлер Герхард Шрёдер ҳукуматидаги ташқи ишлар вазири Йошка Фишер, 2005 йилдан бошлаб эса ҳозирги ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайернинг суҳбатлари тингланган.
Жумладан, Штайнмайер АҚШнинг собиқ давлат котиби Кондолиза Райс билан Марказий разведка бошқармаси маҳбусларни Шарқий Европадаги махфий қамоқхоналарга Германия аэропортлари орқали олиб ўтиши ҳақида суҳбатлашгани қайд этилган.
Миллий хавфсизлик агентлиги вазирлардан ташқари ТИВнинг яна 20 нафар қуйироқ лавозимлардаги ходимларини ҳам кузатган.
Изоҳ (0)