18 июль, шанба куни Эрон диний раҳбари Оятуллоҳ Али Хомейний Теҳрон халқаро сиёсат масаласида АҚШ билан музокаралар олиб бормаслигини, ядро дастури бўйича музокаралар бундан мустасно эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда «News.liga.net» хабар беради.
Хомейний мусулмонларнинг Рамазон ойи якунланиши муносабати билан қилган чиқишида АҚШнинг Яқин Шарқдаги сиёсати Эрон сиёсатига қарама-қарши эканлигини таъкидлади.
У шунингдек, сиёсатчиларни Теҳрон ва «олтилик» давлатлари ўртасидаги келишувнинг Эрон миллий манфаатларига мос келишига ишонч ҳосил қилишга чақирди.
Изоҳ (0)