Таиланднинг Прачуаб Кирикхан қишлоғида яшовчи фермер Хуа Хин шаҳри яқинида 15 июль, чоршанба тонгида ўлик ҳолда топилган учта филдан иборат филлар оиласини ўлдирганлигини тан олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Филлар бир хил ҳолатда, худди бир-бирининг ортидан кетаётиб бирданига ўлиб қолгандек ётган. Филларнинг танасида жароҳатланиш белгиларини кўрмаган тергов органи ходимлари, дастлаб уларни далага ишлов берилган кимёвий воситалардан заҳарланган, деган хулосага келди. Бироқ, филлар яқинидаги ҳовуз атрофидан яланғоч электр сими топилди.
Ер майдонида ҳовуз жойлашган фермер, Сомпхонг Япхак, ҳар куни бу ерга сув ичиш ва чўмилиш учун келувчи филларнинг сув «ўғирламаслиги» учун ҳавзани электр сим билан айлантириб чиққанлигини тергов давомида тан олди.
Таиланд қонунчилиги бўйича, қўриқланадиган ҳайвонларни ўлдирганликнинг ҳар бир ҳолати бўйича фермерга тўрт йилгача қамоқ жазоси хавф солмоқда.
Изоҳ (0)