GM Uzbekistan қўшма корхонаси 2015 йилнинг биринчи ярмида 119 412 та автомобиль ишлаб чиқарди, деб хабар бермоқда «Газета.uz».
Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,5 фоизга кам демакдир – 2014 йилнинг дастлабки олти ойида 127,7 мингта автомобиль ишлаб чиқарилган.
2014 йил давомида GM Uzbekistan жами 245,6 мингта, 2013 йилда 246,6 мингта, 2012 йилда 236,2 мингта, 2011 йилда 222 мингта, 2010 йилда 217,7 мингта автомобиль ишлаб чиқарган.
Изоҳ (0)