Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2015 йилнинг 17 июль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов Европа ташқи фаолият хизматининг Бош котиби ўринбосари Мацей Поповскини қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: mfa.uz

Фото: mfa.uz

М.Поповски Кимёвий, биологик, радиологик ва ядровий материаллар (КБРЯМ) бўйича илғор тажриба марказларининг Марказий Осиё учун Минтақавий котибияти расмий очилиш маросимида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига ташриф буюрган.

Учрашувда КБРЯМ марказлари Минтақавий котибиятини ташкил этилиши Марказий Осиёни ядро қуролидан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича Ўзбекистон ташаббусининг мақсад ва вазифаларига мувофиқ келиши таъкидланди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни, жумладан ЕИнинг Марказий Осиё бўйича Стратегиясини амалга ошириш доирасидаги алоқаларни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳамда халқаро ва минтақавий аҳамиятга эга бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Музокараларда ЕИ Делегацияси бошлиғи, элчи Юрий Штерк иштирок этди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди