Ҳиндистон шарқида жодугарликда гумон қилинган оила тилка-пора қилинди, деб хабар беради Reuters.
Ҳодиса Орисса штатидаги Лаханда қишлоғида юз берди. Маҳаллий аҳоли қишлоқда яшовчи эр-хотинни қўшни болаларга касаллик юборишда айблади. Болта билан қуролланган беш кишидан иборат гуруҳ, хаёлий жодугарларнинг қариндошлари бошчилигида, уларнинг уйига бостириб кирди. Эр-хотин ва уларнинг тўрт нафар фарзанди тилка-пора қилинди. Улардан қутулиб қолган икки бола полицияга ҳодиса ҳақида хабар берди.
Воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари уй эгаларининг жасади остида қолиб кетган саккиз ёшли ўғил болада тириклик аломатларини пайқади. Бола маҳаллий касалхонага юборилди.
Ҳиндистон ҳукумати ва полицияси хурофотга қарши фаол курашаётганлигига қарамасдан, кўпгина штатларда ҳамон жодугарлар ови кенг тарқалган.
Изоҳ (0)