Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида 18 июль куни APB (AIBA Pro Boxing) мусобақасининг 60 килограммгача бўлган вазн тоифасида биринчи босқичнинг иккинчи учрашувлари ўтказилади, деб хабар беради Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати.

Фото: 12news.uz

Фото: 12news.uz

Мусобақалар Ўзбекистон Бокс федерацияси томонидан Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Халқаро ҳаваскор бокс ассоциацияси (АИБА) билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

18 июль куни тўртта жанг бўлиб ўтади. Рио-де-Жанейродаги Олимпиада—2016 йўлланмаси учун кечадиган жангда ўзбекистонлик Хуршид Тожибоев ва россиялик Дмитрий Полянский рингга кўтарилади.

Эслатиб ўтамиз, 30 май куни Тошкентда ўтказилган биринчи босқичнинг биринчи учрашувида Хуршид Тожибоев ирландиялик Дэвид Жойсни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди.

Қолган учта жанг рейтинг ўринлари учун бўлиб ўтади. Ирландиялик Дэвид Жойс бразилиялик Робсон Консейсаога қарши, филиппинлик Чарли Суарез италиялик Доменик Валентинога қарши, германиялик Артур Бриль бенинлик Чита Шафикка қарши жанг қилади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маданият
Демет Ўздемир янги лойиҳада суратга тушади, Иброҳим Челиккол эски уйига кўчиб ўтди. Турк киноси янгиликлари
Спорт
Бразилия етакчи, Франция — 2, Аргентина 5-ўринда. The Guardian ЖЧ—2022 фаворитлари рўйхатини эълон қилди
Спорт
Криштиану Роналду ЖЧ—2022 вақтида Португалия терма жамоаси базасини тарк этмоқчи бўлган