2015 йилда «Шарқ» нашриёти томонидан сўфийлик тариқатининг йирик намоёндаларидан бири шайх Занги ота тўғрисида Акмал Саидов қаламига мансуб «Ҳазрат Занги ота» китоби нашр қилинди, деб хабар бермоқда «12news.uz».
Ўзбек тилида чоп этилган китоб муқаддима, тўртта боб, хотима, шунингдек, олти тилдаги тақриздан иборат. Китобда Хўжа Аҳмад Яссавийнинг устози Арслонбобнинг эвараси бўлган туркистонлик авлиё шайх Занги ота (Ойхўжа ибн Тожхўжа) ҳақида сўз боради.
Асар муаллифи Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази директори, юридик фанлар доктори, профессор Акмал Саидовдир. Нашрга Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов масъул муҳаррирлик қилган. Илмий-оммабоп услубда ёзилган китоб сўфийлик тарихига қизиқувчи мутахассисларга, шунингдек, кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
Изоҳ (0)