12 июль куни Молдовада НАТОнинг «Efort comun 2015» ҳарбий ўқув машғулотлари бошланди. Бу ҳақда «Eurointegration.com» Мудофаа вазирлиги маълумоти асосида хабар беради.
Таъкидланишича, унда Молдова, АҚШ, Польша, Грузия ва Руминия давлатларидан 800 га яқин ҳарбий хизматчилар қатнашади. Ўқув машғулотлари Бельци шаҳрида, «Молдова» мотопиёдалар бригадаси ҳарбий-ўқув марказида ўтказилади.
Контингент раҳбари полковник Вячеслав Русунинг маълум қилишича, ўқув машғулотлари давомида қуроллар турининг ўзаро мувофиқлиги текширилади ҳамда ҳарбийлар ўртасида тажриба алмашинади.
Изоҳ (0)