Аввалроқ келажагини Испанияда ва Ла лигада кўришни истаётган 18 ёшли ўзбекистонлик футболчи Сардор Юсупов ҳақида мақола чоп этилган эди, деб ёзади «Uff.uz».
Мақолада мазкур футболчининг тақдирига бефарқ бўлмаган тадбиркорлар ва ишбилармонларимизни ҳамкорликка чорланганди. Бугунга келиб эса, қаҳрамонимиз Каталонияга учиб кетди. У ерда «Барселона» кўригидан ўтади.
Ҳозир Сардор Барселона шаҳрида якка тартибдаги машғулотларга киришган. «Барселона» клубига президентлик сайлови якунига етгач, ҳаммасига ойдинлик киритилади. Бундан ташқари унинг хизматларига «Эспаньол» ва «Сан Андрео» клублари ҳам қизиқиш билдирган.
Лекин, мазкур вақт ичида футболчимизнинг отаси кутганидек ҳамкорлик масаласига у қадар ечим топилмади. Шу боис, Сардор Юсуповга ёрдамини аямайдиган ишқибозлар ҳукмига «Ўзсаноатқурилишбанк»да Ўзбекистон қонунчилигида белгиланган тартиб-қоидага асосан очилган ҳомийлик ҳисоб рақамини ҳавола этилди. Батафсил маълумот билан «Uff.uz» сайтида танишиш мумкин.
Изоҳ (0)