Британия тахтининг иккинчи меросхўри шаҳзода Уильям 13 июль, душанба куни тез ёрдам вертолёти учувчиси сифатидаги янги ишини бошлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Қиролича Елизавета II нинг набираси аввалроқ Шарқий Англияда шошилинч тиббий ёрдам вертолётлари фаолияти учун жавоб берувчи компанияга қабул қилинган эди.
«Бу менинг биринчи иш куним бўлганлиги учун менда бироз ҳаяжон бор. Биз ишни Кембридж майдонида бошламоқчимиз. Мен яхши йигит бўлишга ва қўлимдан келган барча ишни қилишга ҳаракат қиламан», — дейди Уильям.
Изоҳ (0)