Хитойнинг Чэнду шаҳридаги пандаларни ўрганиш бўйича тадқиқот гуруҳи олимлари фақат бамбук билан озиқланувчи катта пандаларнинг кунига 1100 килокалория сарфлашини аниқлади. Бу ҳақда «Korrespondent.net» Science журнали маълумотига таяниб хабар беради.
1100 ккал – бу ўртача одам рационининг ярмидан камроғини ташкил этади. Хитойлик олимлар катта пандалар сарфловчи қувватни ўлчаш бўйича батафсил тадқиқот олиб борди. Тутқунликда яшовчи пандалар кунига ўртача 4,6 миллижоуль энергия (1100 ккал) сарфлаши аниқланди. 100 килограмм вазнли пандалар учун бу жуда камдир. Уларнинг ёввойи турдошлари бундан анча кўпроқ энергия сарфлаган.
Энергиянинг кам сарфланиши панда организми фаолиятига ўз таъсирини ўтказади. Уларнинг мияси жуда майда бўлиб, бошқа органлари ҳам кичрайиб кетган.
Изоҳ (0)