Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Янги Зеландия олимпия терма жамоаси Рио-2016 Олимпия ўйинлари саралашидан четлатилди. Бу ҳақда, «Uff.uz» хабарига кўра, Океания футбол конфедерацияси эълон қилган.

Янги зеландиялик футболчи. Фото: «tvnz.co.nz»

Янги зеландиялик футболчи. Фото: «tvnz.co.nz»
Янги Зеландия олимпия терма жамоаси саралашнинг ярим финалида Вануату термасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган ва финалда Фижига қарши майдонга тушиши лозим эди.

Аммо Янги Зеландия таркибида ҳимоячи Деклан Винна ўйнагани туфайли терма жамоага 0:3 ҳисобида техник мағлубият ёзилди.

Гап шундаки, Винна Янги Зеландия фуқаролигига эга бўлса-да, асли келиб чиқиши ЖАРдан бўлиб, бу ҳолат Океания футбол конфедерацияси регламентига зид.

Янги Зеландия футбол федерацияси бу қарорга норозилик билдирган ва аппеляция билан мурожаат қилишни режалаштирмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 154 кишида коронавирус қайд этилди
Дунё
«Telegram’да криптовалюта савдоси ва уларни сақлаш воситалари бўлади» — Дуров
Спорт
ЖЧ—2022 да нимчорак финалнинг тўртта жуфтлиги аниқланди