Warner Bros.’нинг Сан-Диегодаги Comic-Con тадбирида Зак Снайдернинг «Бэтмен Суперменга қарши: Адолат тонгида» (Batman v Superman: Dawn of Justice) фильмининг трейлери намойиш қилинди. Бу ҳақда «Lookatme.ru» хабар беради.
Comic-Con’да Бен Аффлекнинг таъкидлашича, иш жараёнида у бу ролни ижро этган олдинги актёрлар тимсолини ҳисобга олмасликка уринган. Унинг Бэтмени «кексайган» ва «чарчаган».
Роликда биринчи марта Лекс Лютор (Жесси Айзенберг), Мўъжиза аёл (Галь Гадот) ва Альфред (Жереми Айронс) чиқади. Шунингдек, фильмда Аквамен (Жейсон Момоа), Флэш (Эзра Миллер) ва Киборг (Рэй Фишер) иштирок этади. Бэтмен ролни Бен Аффлек, Суперменни эса Генри Кавилл ижро этади.
https://youtu.be/0WWzgGyAH6Y
Изоҳ (0)