Рафаэль Мантессонинг хотини уни 30 ёшга кирган куни тарк этди. У ўзи билан барча нарсаларни: ошхона жиҳозлари, мебель, расмлар ва тақинчоқларини олиб кетди. Рафаэлга эса фақат Жимми Чоу лақабли итини қолдирди. Бу ҳақда «Adme.ru» хабар беради.
«Бўм-бўш уйда хурсанд бўлиб югураётган энг яқин дўстим Жимми мени илҳомлантирди. Мен уни суратга ола бошладим ва у уйнинг оппоқ деворлари ёнига борганда маркер билан унинг атрофида янги дунёни чизиб қўйдим. Шу он ўзимда расм чизишга бўлган иштиёқни ҳис қилдим», — дейди Рафаэль.
Натижада йигит турли сюжетларга эга бўлган бир қатор расмларни яратди. Ҳозирда ушбу жуфтликнинг инстаграмда 200 мингдан ортиқ мухлиси бор, октябрь ойида эса Жиммининг энг яхши суратлари бўлган китоб чиқарилади.
Изоҳ (0)