Нью-Йорк Бродвейидаги театрлардан бирида томошабин қуввати тугаган самртфонини зарядлантириш учун саҳнадаги розеткадан фойдаланмоқчи бўлди, деб хабар бермоқда New York Post. Бироқ розетка ҳам барча бошқа безаклар сингари ҳақиқий эмаслиги маълум бўлган.
https://youtu.be/YVt9K0YhhLM
Ушбу ҳодиса туфайли залда мусиқа ўчирилиб, томошабинлардан саҳнага чиқмаслик сўралган. Тез орада етиб келган қўриқчилар томошабинлар кулгуси остида қоидабузарга смартфонини қайтариб берган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, бўлиб ўтган ҳодисаларга қарамай, у қўриқчилардан смартфонини қаерда зарядлантириши мумкинлигини сўраган. Ҳодисадан кейин театр ходимлари бу ҳақда турли ҳазиллар қила бошлаган. Тўрт кундан кейин эса ўша куни қўйилган Hand to God спектакли ижодкорлари буни рекламага айлантириб юборган ва «смартфонни қувватлантириш лозим бўлса, театрга келиш» мумкинлигига ишора қилган.
Изоҳ (0)