Грециядаги молия ва банк инқирози ҳукуматни 12 миллиард евро тежаш учун икки йиллик ислоҳотлар дастурини тайёрлашга мажбур қилмоқда, деб ёзади «Газета.ru».
Қайд этилишича, дастлаб 8 миллиард еврони тежаш режалаштирилган эди. Бироқ Европа Марказий банки банкларга ёрдам бериш дастурини узайтиришдан бош тортиши амалда Греция банк тизимини ишдан чиқариб, нақд пул деярли қолмаслигига ва уни олишга қаттиқ чекловлар қўйилишига сабаб бўлган.
Кредиторлар билан келишувни имзолашдан бош тортиш ва референдум ҳам Грецияга қимматга тушган. Энди ЯИМ 0,5 фоизга ўсиш ўрнига 3 фоизга камайиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)