RocketLab фирмаси Янги Зеландиянинг Кристчёрч шаҳри яқинидаги Каторет бурнида космодром қурилиши ҳақида эълон қилди, деб хабар бермоқда «Korrespondent.net». Космодромдан илк ракета учирилиши жорий йилнинг сўнгига режалаштирилмоқда.
Компания бош директори Питер Бекнинг сўзларига кўра, давлат космодромларидан ракета учириш кўпчилик космик компаниялар учун анча қимматга тушади ва бунинг учун камида бир йил навбат кутиш керак. «Ракета учириш учун миллиардлаб долларлик чек ёзиб беришга тўғри келади. Бу сумма охиридаги битта нолни ўчирса нима бўлади? Бу бозорни кўплаб қизиқарли корхоналар учун очади», — деди Бек.
RocketLab йилига 100 та ракета учиришни режалаштирмоқда, бир ракета учириш нархи 5 миллион доллар бўлади. Нархнинг пастлиги бу тез-тез қилиб турилиши, космодромнинг муваффақиятли жойлашуви, ракета қуришнинг янги технологияси ҳамда ракета қурилиши ва инфратузилманинг бир жойдалиги билан боғлиқ.