Туркманистон Россиянинг «Газпром» компаниясини иқтисодий санкциялар ва жаҳон иқтисодий инқирози туфайли тўлов қобилиятига эга эмаслигини эълон қилди. Тегишли баёнот Туркманистон ҳукумати порталига жойлаштирилган.
Хабарда қайд этилишича, «Газпром» 2015 йил бошидан буён Туркманистон табиий газининг етказиб берилган ҳажми бўйича «Туркменгаз» давлат компанияси олдидаги қарзларини тўламаган.
«Туркменгаз» директори ўринбосари Аннадурда Меретгелдиеванинг февраль ойида «Ведомости»да эълон қилинган мақоласида айтилишича, Москва Каспийбўйи газ қувури ҳамда Шарқ — Ғарб газ қувури қурилишига инвестиция киритиш бўйича мажбуриятларини бажармаган.
Изоҳ (0)