«Ўзбекэнерго» давлат акциядорлик компанияси 2015—2017 йилларда Тошкент шаҳрининг энергия ва иссиқлик таъминоти модернизациясини амалга оширади, деб хабар бермоқда «Газета.uz».
Лойиҳа 4-Тошкент иссиқлик марказида ҳар бирининг қуввати 27 мегаватт бўлган тўртта газ турбинали ускуна қурилишини кўзда тутади. Лойиҳа йилига қўшимча 946 миллион киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқаришга имкон беради, бу коммунал сектор учун иссиқлик энергияси ишлаб чиқаришга йўналтирилади.
Ҳозирда лойиҳа кредиторларидан бири — Япония халқаро ривожланиш агентлиги (JICA) билан биргаликда техник тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. 2016 йилда пудратчини танлаш бўйича тендер эълон қилиниши кутилмоқда.
Қиймати 170 миллион долларга яқин бўлган лойиҳа JICA’нинг 68 миллион долларлик ва Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 45 миллион долларлик кредитлари, шунингдек, ўзбек банклари ва «Ўзбекэнерго» маблағлари эвазига молиялаштирилади.
Изоҳ (0)