5 июль куни Уэльс жанубидаги тоғда сайр қилиб юрган британиялик эркак фотосуратга тушаётганда селфи таёғидан чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «Nur.kz».
Гувоҳлар узоқ давом этмаган, бироқ кучли бўлган момоқалдироқ вақтида тоғ чўққисида суратга тушишга уринган сайёҳларни кўрганини маълум қилган. Ўша куни жами 4 киши жабрланган, улардан икки нафари ҳалок бўлган. Яна бирини эса шу атрофда машғулот ўтказаётган қутқарувчилар кўриб қолиб, шифокорлар келгунича тиббий ёрдам кўрсатган.
Independent хабарига кўра, жабрланганлардан бири чақмоқдан куйиш жароҳатини олган ва шифохонага ётқизилган, иккинчисининг жароҳати жиддий эмас. Ҳалок бўлиш ҳолатлари эса қўриқхонанинг турли қисмларида кузатилган.
Изоҳ (0)