Микронезия Федератив Штатлари терма жамоаси Тинч океани ўйинлари доирасида 3 та учрашувда умумий ҳисобда 0:114 ҳисобида мағлубиятга учраганидан сўнг, ёрдам сўраб ФИФАга мурожаат қилди, деб хабар беради «Сегодня».
Микронезия Федератив Штатлари мусобақанинг гуруҳ босқичида Таити (0:30), Фижи (0:38) ва Вануату (0:46) термаларига имкониятни бой берди.
Терма жамоа бош мураббийи Стэн Фостер ФИФАни миллий федерацияни тан олишга чақирди.
«Умид қиламанки, кейинги ҳафта ФИФА инспекция ўтказиш учун юртимизга келади ва бизни Осиё минтақасига киритади. Агар бу иш амалга ошадиган бўлса, биз техник ва бошқа турдаги ёрдам олишимиз мумкин. Бу жуда яхши кўмак бўларди», — деди Фостер.