Испания Примераси 2015/16 йилги мавсумининг 1-тур ўйинлари 22 август куни бўлиб ўтиши белгилаб қўйилди, деб хабар қилади «Uff.uz».
Бу борада Испания Футбол федерациясининг таклифига кўра, Испания Олий Суди қарор қабул қилди.
Аввалроқ 1-тур ўйинлари 16 августда бошланиши режалаштирилаётганди. Кейинчалик УЕФАнинг тавсиясига кўра, ўйинлар санаси 22 август қилиб белгиланди.
Изоҳ (0)