Қатарнинг «Ал Жайиш» клубига кўчиб ўтган Сардор Рашидовнинг трансфер суммаси маълум қилинди, деб хабар беради «Championat.asia».
Бу ҳақда «Бунёдкор» клуби бош директори Бахтиёр Бобоев шундай дейди:
- Буни ҳеч қандай сирли жойи йўқ. Қатарликлар клубимиз ҳисобига 2 100 000 АҚШ долларини ўтказиб беради. Футболчимиз эса «Ал Жайиш» билан уч йилга мўлжалланган битимга имзо чекди, Қатарда унга омад тилаймиз ва у ер орқали фаолиятини Европада давом эттиришга тилакдошмиз.
Эслатиб ўтамиз, Сардор Рашидов 3 июль куни «Ал Жайиш» билан шартнома имзолаганди.