Бугун, 6 июль куни Остонада Пойтахт кунига бағишланиб дунёдаги энг катта бешбармоқ тайёрланди. Ушбу миллий таомнинг оғирлиги 736,5 килограммни ташкил этди, деб хабар беради «Nur.kz».
Янги рекордни қайд этиш учун Гиннеснинг Рекордлар китоби менежери Шейда Субаши Гемиджи Қозоғистон пойтахтига келди.
Бешбармоқ Туркистондан махсус келтирилган, улкан Тўйқозонда тайёрланди. Таомни пишириш учун 700 килограмм гўшт сарфланди, хамир эса қўлда ёйилди. Тайёр бўлган бешбармоқ байрам тадбирида йиғилган барча меҳмонларга улашилди.
Изоҳ (0)