Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди 6 июль куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди, деб хабар бермоқда «Газета.uz». Уни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Нарендра Модининг Twitter’даги расмий саҳифасида шу муносабат билан ўзбек тилида қуйидаги хабар қолдирилган: «Салом Ўзбекистон! Тошкентда самимий кутиб олганлари учун, Бош Вазир Шавкат Миромонович Мирзиёевга миннатдорчилик билдираман».
Salom O'zbekiston! Toshkentda samimiy kutib olganlari uchun,Bosh Vazir Shavkat Miromonovich Mirziyoyevga minnatdorchilik bildiraman.
— Narendra Modi (@narendramodi) July 6, 2015
Ҳиндистон бош вазирининг Президент Ислом Каримов ва бошқа расмий шахслар билан музокараларида иккала мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек минтақавий ва халқаро миқёсдаги қатор долзарб масалалар муҳокама қилиниши кўзда тутилган. Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг қўшма баёноти ҳамда қатор ҳукуматлараро ва муассасалараро ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)