Еревандаги намойишлар иштирокчилари агар уларнинг шартлари душанба оқшомигача бажарилмаса, чиқинди қутиларидан тузилган баррикадалардан ўтиб, президент саройи томон ҳаракатланишни бошлашини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Эхо Москви».
Шарт ҳақида намойишлар мувофиқлаштирувчиси Давид Санасарян маълум қилган. Унинг таъкидлашича, намойишчилар Баграмян шоҳкўчасини блоклашни режалаштирмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Арманистон пойтахтида электр энергияси тарифлари оширилганидан кейин бошланиб кетган намойишлар икки ҳафтадан буён давом этмоқда.
Изоҳ (0)