«Победа» авиакомпанияси бош директори Андрей Калмиков йўловчилар ярим йил ичида умумий қиймати 100 минг долларга тенг самолёт буюмларини ўғирлаганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Унинг сўзларига кўра, самолётлардан турли хилдаги буюмлар олиб кетилади ва бу компанияга жуда катта зарар келтирмоқда. Бундан ташқари, йўловчилар ўриндиқларни синдириб, ҳожатхонага сақич ёпиштиради.
«Победа» авиакомпанияси самолётлари бортидаги ўғрилик ҳолатлари туфайли буюмларга жойлаштириш мумкин бўлган белгиларни сотиб олишга тендер эълон қилинган.
Изоҳ (0)