Жанубий Корея жануби-шарқидаги Ульсан шаҳрида жойлашган Hanwha Chemical кимё заводида ёнғин ва портлаш содир бўлиши оқибатида корхонанинг олти ишчиси ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «Ведомости».
Портлаш маҳаллий вақт билан соат 9:20 да чиқиндилар ортилган контейнер яқинида пайвандлаш ишлари олиб борилаётган вақтда содир бўлган. Ўт ўчирувчиларининг тахминича, учқун газ тўпланган контейнер ичига тушиши оқибатида портлаш келиб чиққан бўлиши мумкин.
Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, ишчилар томонидан лоқайдликка йўл қўйилганлиги эҳтимоли ҳам текширилади.
Изоҳ (0)