АҚШнинг Delta авиакомпанияси номидан Facebook’да очилган Delta Airways номли сохта аккаунт орқали ҳар бири 5 минг доллар ва бештадан биринчи класс авиачиптасидан иборат 175 та совринлар тўплами қўйилган ўйин ҳақида хабар чоп этилди, деб хабар бермоқда BuzzFeed.
Хабар ёлғонлиги у чоп этилганидан бир сутка ўтиб фош этилган. «Эслатиб ўтамиз, бу авиакомпаниянинг расмий саҳифаси эмас ва биз Facebook’дан уни ўчиришни сўрадик», — деган авиакомпания вакили.
Хабар 65 минг мартадан кўп «Share» қилинган (бўлишилган) ва унинг остида 26 мингдан ортиқ изоҳ қолдирилган. Фойдаланувчилар саҳифадаги лайклар сони жуда камлигидан (4000) ҳам шубҳаланмаган. Авиакомпаниянинг Delta Air Lines номли Facebook’даги расмий саҳифаси 1,5 миллиондан ортиқ лайкларга эга.
Изоҳ (0)