Россиянинг Липецк вилоятида археологлар «Амир Темур изидан» мавзусидаги экспедиция бўйича иш олиб бормоқда, деб хабар берди «12news.uz». Қайд этилишича, экспедициянинг дастлабки кунида мудофаа девори остидан одам қолдиқлари топилган.
«Қолдиқлар жуда ғалати — яримта одамга тегишли. У иккига бўлиниб кетганга ўхшайди. Буни шу кунларда етиб келадиган антропологлар тасдиқлаши ёки инкор этиши керак. Агар тасдиқланса — иккига бўлинган одам бу ердаги жангларнинг гувоҳларидан бири бўлиб чиқади», — деди Илмий ўлкашунослик жамғармаси раҳбари Игорь Козмирчук.
Унинг сўзларига кўра, Темур даврини ўрганган Ғарб олимлари, жумладан «Британика» энциклопедиясидаги мақола муаллифи, шунингдек, ўзбекистонлик тарихчилар ҳам бу даврга оид ёзувлардаги Қорасувни Елец, Муску(в)ни Москва деб ҳисоблайди.
Изоҳ (0)