Техас штатининг (АҚШ) Даллас шаҳрида Piper P-28 Cherokee номли кичик самолётнинг қулаши оқибати икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий маъмурлар маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Уларнинг айтишича, самолёт ушбу штатнинг Куинлен шаҳри аэропортидан парвоз қилган. Орадан ҳеч қанча ўтмай қулаб тушиб, ёниб кетган. Бу пайтда ерда бўлган одамлардан ҳеч бири жабрланмаган. Авиаҳалокат сабаблари ҳозирча аниқланмади, ҳодиса юзасидан текширув бошланган.
Изоҳ (0)