Перунинг марказий қисмидаги тоғда ҳаракатланаётган автобус 700 метр баландликдан пастга тушиб кетди. Натижада камида 15 киши ҳалок бўлди, яна 19 киши эса турли даражадаги тан жароҳати олди, деб хабар беради «РИА Новости».
Авария маҳаллий вақт билан чоршанба куни 16:00 да аҳоли яшаш пунктларидан анча узоқда содир бўлган. Автобус Лима — Лпата йўналиши бўйича ҳаракатланаётганди. Автобус ичида неча киши бўлгани ҳозирча аниқ эмас.
Маҳаллий соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Сезар Фаллакнинг сўзларига кўра, ҳодиса жойидан 15 кишининг жасади топилган, аммо қурбонлар сони бундан ҳам кўп бўлиши мумкин.
Авариядан жабрланганлар шифохонага олиб кетилди. Улардан тўрт нафарининг аҳволи оғир. Ҳалокат сабабларига аниқлик киритилмаяпти.
Изоҳ (0)