Охирги кунлар давомида Сицилия бўғозида 2,9 мингга яқин қочоқлар қутқарилди, деб хабар беради «ТАСС» Rai News 24 телеканали маълумотига таяниб.
29 июнь, душанба куни хабар қилинишича, Италия қирғоқ соқчилиги хизмати жами 21 та қутқарув операциясини амалга оширди. Йил бошидан буён Италияни Шимолий Африка қирғоқларидан ажратиб турувчи бўғозда 60 мингга яқин қочоқлар қутқарилди.
Мамлакатда кириб келаётганларни қабул қилиш билан боғлиқ фавқулодда ҳолат сақланмоқда. Уч ҳафтадан бери қочоқлар Италиянинг Вентимилья шаҳридаги Франция билан чегарадан ўта олмаяпти. У ерда Франциянинг жандармерия бўлими сақланмоқда.
Италия ва Грецияга Ўртаер денгизи орқали етиб келган қочоқларни Европа Иттифоқи давлатларига тақсимлаш квотаси ҳақидаги масала 25 июнь куни Брюсселда бошланган ЕИ саммитида муҳокама қилинган эди. Бироқ у Италия учун кутилган натижани олиб келмади.
Изоҳ (0)