Астраханлик етти ёшли Алина Абдуразакова Болгарияда бўлиб ўтган «Кичик дунё гўзали 2015» танлови ғолибасига айланди, деб хабар бермоқда «Аргументи и факти».
Россиялик қизча билан АҚШ, Германия, Эстония, Венгрия, Непал, Туркия, Латвия, Бразилия, Албания, ЖАР, Словакия ва бошқа давлатлардан келган 50 дан ортиқ иштирокчи беллашди.
Ҳакамлар қизчаларни ташқи гўзалликдан ташқари истеъдодига ҳам қараб баҳолади. Улар қўшиқ куйлаб, рақсга тушди, модалар намойиши ўтказди, шунингдек инглиз тилини билиши ҳам синовдан ўтказилди.
Изоҳ (0)