Покистон жанубидаги Синд вилоятида жазирама қурбонлари сони 1,3 минг нафардан ошди. Ўтган сутка давомида яна 30 га яқин киши ҳалок бўлди, деб хабар беради «ТАСС».
Маҳаллий ҳукумат берган маълумотларга қараганда, жазирамадан жами 1334 киши вафот этиб, шулардан 1234 нафари Синд вилоятининг маъмурий маркази ҳисобланган Карачида ҳалок бўлди. Яна 10 мингга яқин киши қуёш уриши натижасида касалхонага ётқизилди.
Покистонда жазирама 19 июнь, жума кунидан буён кузатилмоқда. 20 июнь куни Карачида йилнинг энг иссиқ куни қайд этилиб, ҳаво ҳарорати 45 даражагача кўтарилди.
Ҳозирги пайтда ҳаво ҳарорати 40 даража атрофида сақланмоқда.
Изоҳ (0)