Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг янгиланган классификатори тасдиқланди, деб хабар бермоқда UzDaily.
Ҳукумат қарорига биноан, янгиланган классификатор 2015 йил 1 июлдан кучга киради. Классификатор хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касблари номларидан фойдаланиш, шу жумладан меҳнат дафтарчаларида ёзувларни қайд этиш, меҳнат шартномалари тузиш, буйруқларни расмийлаштириш, лавозимларни ходимларнинг тоифаларига киритиш юзасидан республиканинг барча ташкилотларида қўлланилиши мажбурий.Ишга қабул қилишда ходимларнинг маълумоти даражасига қўйиладиган энг кам талаблар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилган барча давлат органлари ва ташкилотларида, хўжалик бошқаруви органларида, шунингдек устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган ташкилотларда классификатор қўлланилиши мажбурий. Меҳнат шартномалари ва ички меҳнат ҳужжатларида 2015 йил 1 июлгача киритилган ёзувлар ўз кучини сақлаб қолади.
Изоҳ (0)