Жанубий Кореяда Samsung Techwin фирмасининг 140 га яқин ходими акциядорлар йиғилишини бузишга урингани учун Соннам шаҳрида полиция томонидан қўлга олинди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Ҳодиса компания раҳбарияти ҳарбий саноат ишланмалари билан шуғулланувчи ушбу фирмани шу соҳада фаолият юритувчи Hanwha Group корпорациясига сотишга қарор қилгани туфайли содир бўлган.Намойишчилардан бирининг сўзларига кўра, фирма сотилиши ҳақида ходимларга хабар қилинмагани ва улардан кечирим сўралмагани уларда норозиликка сабаб бўлган. Акциядорлар йиғилишида компаниянинг янги номи Hanwha Techwin бўлишини тасдиқлаш режалаштирилган.
Изоҳ (0)