Арманистон президенти Серж Саргсян ҳукумат «Арманистон электр тармоқлари» компаниясида текширув тугагунча электр энергияси тарифи оширилиши туфайли юзага келган фарқни тўлаб беришини маълум қилди, деб хабар бермоқда «РБК».
Бунинг учун маблағ мамлакат хавфсизлиги учун кўзда тутилган буюджетдан олинади. Текширув ўтказиш зарурати тўғрисида Саргсян 26 июнь куни Россия транспорт вазири Максим Соколов билан учрашув чоғида келишиб олган.
Шу учрашувда Россия томонида Арманистонга қурол-яроғ сотиб олиш учун 200 миллион доллар ажратилиши ва россиялик ҳарбий Валерий Пермяковнинг иши Арманистон тергов идораларига топширилиши эълон қилинган.
Намойишлар давомида ҳукумат электр энергияси тарифлари ошиши тўғрисидаги қарорни қайта кўриб чиқмаслигини қатъиян маълум қилган. Ҳафта ўртасида ҳукумат ушбу қарорни сақлаб қолиб, кам таъминланганларга ёрдам беришни таклиф қилган, бироқ бу намойишчиларни қониқтирмаган.
Уларни 26 июнь куни қабул қилинган текширув ўтказиш тўғрисидаги қарор ҳам қониқтирмаган ва ўша куни Ереванда энг йирик намойиш бўлиб ўтган. Тарифлардаги фарқни ҳукумат тўлаб бериши ҳақидаги қарорни намойишчилар ғалаба сифатида қабул қилган бўлса ҳам, улар ҳали тарқалишни истамаяпти .
Изоҳ (0)