Нью-Йорк шаҳрида «Американинг рус ёшлари» ташкилоти вакиллари америкаликларнинг Россияга оид дунёқарашини кенгайтириш мақсадида викторина ўтказди, деб хабар беради «РИА Новости».
Тўғри жавоб топганларга эсдалик тариқасида президент Владимир Путин тасвирланган футболкалар, матрёшка ва тақвимлар тарқатилди.
«Саволлар жуда осон: дунёдаги энг катта давлат қайси? Қайси давлат Иккинчи жаҳон урушидаги ғалаба учун кўпроқ ҳисса қўшди? Бироқ кўпчилик шу каби фактларни ҳам билмайди», — дейди ташкилот вакили Игорь Кочан. Унинг сўзларига қараганда, америкаликлар учун Россиянинг энг машҳур шаҳарлари бу – Москва, Санкт-Петербург, Сочи ва Сталинграддир.
Таймс-скверда бўлиб ўтган ушбу тадбир Россияда 27 июнь куни нишонланадиган Ёшлар кунига бағишланди.
Изоҳ (0)