Хитойда расмийлар маҳаллий супермаркетлардан бирида ҳақиқий iOS 8 операцион тизими ўрнатилган 30 тадан кўпроқ қалбаки iPhone 4S смартфонларини қўлга туширди, деб хабар бермоқда «Hi-tech.Mail.ru».
Қайд этилишича, одатда қалбаки iPhone’ларнинг операцион тизими Android бўлиб, интерфейс кўриниши жиҳатидан iOS’га ўхшатиб ишланган бўлади. Бироқ ҳақиқий iOS ўрнатилган қалбаки смартфонлар биринчи марта аниқланмоқда. Қурилмалар тўлиқ тўпламда ҳақиқий ўрамларда таклиф этилган.
Айбдорлар қалбакилаштириш учун 16 300 долларга тенг миқдорда жарима тўлашига тўғри келади. Қалбаки смартфонлардаги ҳақиқий iOS’да компаниянинг бошқа сервислари ишлаши ёки ишламаслиги, шунингдек ҳақиқий iOS ўрнатилган iPhone’нинг янгироқ версиялари бор ёки йўқлиги маълум қилинмаган.
Изоҳ (0)