Ўзбекистонда HTC One M9 моделининг модификацияларидан бири HTC One E9+ Dual SIM сотила бошлади, дея хабар бермоқда «Mobinfo.uz».
Асл моделдан фарқли равишда, янги смартфонда корпус металлдан эмас, поликарбонатдан ишланган. Қурилма 5,2 дюйм ва 2560×1440 пикселли экран, саккиз ядроли MediaTek Helio Х1 процессори, 3 ГБ тезкор ва 32 ГБ ички хотира (+microSD), 20 мегапикселли асосий ва 13 мегапикселли олд камера, 2800 мА/с сиғимли аккумуляторга эга.
Смартфон HTC Sense UI 7.0 устқурмали Android 5.0 Lollipop операцион тизимида ишлайди.
HTC One E9+ Dual SIM пойтахтдаги «Флешка» савдо мажмуасида 2 475 000 сўмдан сотилмоқда.
Изоҳ (0)