Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Google компанияси янги «Рамазонда менинг шеригим» номли дастур ишлаб чиқди, деб хабар беради «Muslim.uz».
Google’нинг Шимолий Африка ва Яқин Шарқ бўйича маркетинг менежери Зайн Камол Масрининг айтишича, ушбу дастур жуда фойдали бўлиб, маълум бир ҳудудий маълумотлар, маслаҳатлар ва бошқа керакли дастурларни ўз ичига олган.
Бундан ташқари, фойдаланувчи турган жойида қуёш қай пайт ботишини билиши, шунга биноан вақтини режалаштириши, йўллардаги ҳолатлар ҳақида маълумот олиши, энг яқин атрофдаги ифторлик ҳақида билиши, ҳалол рецептларни олиб уларни бошқалар билан бўлишиши, Рамазонга аталган турли видеоролик ва маърузаларни YouTube’да кўриши мумкин.
Шу билан бирга дастурда Рамазон ойи билан қутлов откриткаларини ясаш ўргатилади, саҳарликка уйғотувчи будильник ва ҳалол ресторанлар қидирув тизими ҳам бор.
Изоҳ (0)