Ўзбекистон футбол федерацияси Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилишида ташкилот президенти Мираброр Усмонов миллий терма жамоага хорижлик мутахассис жалб этилиши нега бир йил давомида ижобий ҳал қилиб келинмаганлигини тилга олиб ўтиб, терма жамоалар мутасаддиларини сўроққа тутди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
«Мен бир йилдан бери миллий терма жамоага хорижий мутахассисни жалб қилиш бўйича сизларга таклиф ва мулоҳаза киритинг дейман, нега индамайсизлар? Қани таклиф? Ҳар қандай маблағ эвазига, ҳар қандай мутахассисни жалб этишга тайёр эканлигимни ҳар мажлисда такрорласам ҳам ҳеч бирингиз индамайсиз!
Нега Терма жамоалар маркази бу масалани ижобий ҳал қилмай, бир йилдан бери чўзиб юрипти. Бу масалани шахсий назоратим остига оламан ва мухлат бераман. Навбатдаги ўйинга тайёргарлик бошлангунча, терма жамоада хорижлик маслаҳатчи мураббий иш бошлаши керак. Тамом!», — деди Мираброр Усмонов.
Мажлис давомида Ўзбекистон терма жамоаларининг қониқарсиз натижалари учун Сардор Раҳматуллаев, Фарҳод Магаметов, Санжар Ризаев, Асқар Толибжонов ва Рустам Акрамовга ҳайфсан эълон қилинди.
Изоҳ (0)