Америкалик эркак наркоз таъсирида ётганида колоноскопия амалиёти (ичаклар бўйича ташхис қўйиш) ни ўтаган шифокорлардан ўзининг устидан кулгани учун 500 минг доллар ундирди, деб хабар бермоқда Meduza.
Амалиёт бошланиши олдидан бемор шифокорларнинг барча тавсияларини ёзиб олиш учун телефонининг диктофонини ёқиб қўйган. Уйга қайтаётиб, йўлда ёзувни эшитиб кўрган бемор анестезиолог ва гастроэнтеролог унинг устидан кулганини аниқлаган.
Анестезиолог бемор билан беш дақиқалик суҳбати давомида унга мушт туширгиси келганини айтган, ҳамшира унинг терисидаги доғни кўрсатгач, унга тегмасликни, акс ҳолда захм ёки сил юқтириб олиши мумкинлигини маълум қилган. Гастроэнетеролог эса бу Эбола бўлиши мумкинлигини айтиб ҳазиллашган.
Амалиёт вақтида ҳамшира бемор укол қилинган пайтда асабийлашганини айтганда анестезиолог наркоз таъсиридаги беморга «Унда нимага қараяпсан, тентак» деган. Шунингдек, у касаллик варақасига бемор геморойга йўлиққанини ёзиб берган, аслида эса унда ушбу касаллик бўлмаган.
Изоҳ (0)