Италиянинг Кьети шаҳрида 91 ёшли Никола Торелло ўрта мактабни тамомлади, деб хабар беради The Local.
Николанинг сўзларига қараганда, у кўп ишлагани ва тўрт фарзанди, ҳамда олти нафар набирасини тарбия қилганлиги учун бу ишни аввалроқ бажара олмаган.
Битирув имтиҳонларида унинг қариндошлари ҳам қатнашди. Италиялик пенсионер имтиҳонда эссе ёзди, математикадан топшириқ бажарди ва инглиз тили бўйича оғзаки имтиҳон топширди.
Пенсионер яқин кунларда таълим олишни давом эттиришини ва компьютердан фойдаланишни ўрганмоқчи эканлигини айтди.
Изоҳ (0)