• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бир пиёла қаймоқ билан қайноққина ширмой нон

    Ўзбекистонда сутдан турли маҳсулотлар тайёрлаш маданияти асрлар давомида шаклланиб келган. Бу ернинг ўзгача иқлими ва географик шароити туфайли соғиб олинадиган сути ҳам бошқача. Маҳаллий сигирлар камсут эканини кўпчилик билади. Улардан соғиб олинадиган сут унчалик кўп эмас, кунига 7—11 литрни ташкил этади. Ваҳоланки, бу борадаги ўртача статистик рақамлар 20—25 литр, Европа зотдор сигирлари учун эса 35—40 литр сутдан иборат.

    Аммо бу қандай сут? Дунёдаги энг мазали сут. Нима учун? Чунки унинг ёғлилик даражаси жуда юқори — 4,5 фоиз. Таққослаш учун, белгиланган ўртача ёғлилик даражаси 3,2—3,7 фоизни ташкил этади. Шу ўринда, сут ёғи таъмни кучайтирувчи жуда кучли табиий восита эканини қайд этиш жоиз. Маҳсулот қанчалик ёғли бўлса, организмдаги таъмни сезувчи рецепторларга у шунчалик мазали бўлиб туюлади. Ҳа, биз шундай яралганмиз. Демак, бизнинг, яъни Ўзбекистон сутининг таъми жуда мазали.

    Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида соғиб олинадиган сут ўзига хос таъм хусусиятларига эга. Айниқса, бу борада Қашқадарё сут маҳсулотлари кўпроқ танилган. Хусусан, Шаҳрисабз атрофидаги қишлоқларда тайёрланадиган сут маҳсулотларининг мазаси оғизда қолади. Мана, сутдан тайёрланадиган маҳсулотларга ҳам етиб келдик.

    Фото: Nestlé®

    Фото: Nestlé®

    Машҳур тўртлик: қаймоқ, қатиқ, сузма ва қурт

    Сутдан қуртгача бўлган кўп босқичли жараён орқали диалектика қонунларини ўрганиш мумкин, чунончи ушбу жараён гўзал ва мантиқий кетма-кетликка асосланган. Ёзда ўртача ҳарорат 40 даражани ташкил этувчи мазкур минтақада совутгичлар пайдо бўлишидан анча илгари сутга ишлов беришнинг ноёб технологияси, сутни бирор-бир йўқотишсиз сақлаш ва ундан фойдаланиш имкониятини берувчи технология мавжуд бўлган.

    Сутга ўзбекчасига ишлов беришнинг биринчи босқичи — уни қайнатиш ва қаймоғини олишдан иборат. Кейин сут махсус сопол косаларга қуйилган. Косанинг пастдан юқорига катталашиб кетадиган шакли сут юзасида қалин қатламни ҳосил қилувчи ёғни тўлиқ олиш имконини берган.

    Қаймоқ идиши. Ғиждувон. Кулол — Абдулло Нарзуллаев

    Қаймоқ идиши. Ғиждувон. Кулол — Абдулло Нарзуллаев

    Айтгандек, бизнинг қаймоқ хом қаймоқдан нимаси билан фарқ қилишини биласизми? Номидан ҳам кўриб турганингиздек, хом қаймоқ янги соғилган сутдан олинадиган маҳсулот бўлса, бизнинг қаймоқ қайнатилган сутдан олинади. Умуман олганда эса, қаймоқ кўпчилик ёқтирмайдиган ўша сут кўпиги ҳисобланади.

    Фото: Nestlé®

    Фото: Nestlé®

    Шундай қилиб, қаймоқни ажратиб олдик, қўлимизда деярли ёғсиз сут қолди. Энди жараённинг иккинчи босқичи — қатиқ тайёрлашга ўтамиз. Бунинг учун илиқ сут (30-36 даража) банкага қуйилади ва унга бир қошиқ ачитқи солинади. Биз Ўзбекистонда «қатиқ» деб атайдиган ачитқи бутун дунёда «булғор таёқчаси» сифатида таниқли. Бу сут кислотаси бактерияларининг алоҳида тури бўлиб, у сутни қатиққа айлантириб беради.

    Қадимда бизнинг ҳудудда бир литрли шиша банкалар бўлмаган. Қатиқ тайёрлаш учун «чорқулоқ» деб аталувчи махсус сопол идишдан фойдаланилган. «Чорқулоқ» форс тилидан «тўртта қулоқ» маъносини беради. Ҳақиқатан ҳам идишнинг тўртта ҳалқасимон қулоғи бор. Улар ёрдамида ачитқи солинган сут арқон билан ток тирговучларига осиб қўйилган. Гап шундаки, қатиқ кулбалар атрофида яшайдиган анча-мунча илонларнинг эътиборини жалб этган. Шу боис чанг тушмаслиги учун устига мато ёпилган, қатиқ илонларни уйга ўргатмаслик мақсадида чорқулоқда осиб қўйилган. 6—8 соат вақт ўтгандан сўнг илиқ жойда турган қатиқ бактериялар фаолиятини тўхтатиш учун салқин жойга олиб қўйилган. Акс ҳолда қатиқ ачиб қолган.

    Чорқулоқ. Андижон. Кулол — Мирзобаҳром Абдуваҳобов

    Чорқулоқ. Андижон. Кулол — Мирзобаҳром Абдуваҳобов

    Сўнгра ортиқча қатиқ бошқа қатиқ маҳсулотига айлантирилган. Унинг сақланиш муддати ҳам сут, қаймоқ ёки қатиқникига қараганда узоқроқ бўлган. Шундай қилиб, кейинги босқич — сузма тайёрлаш жараёни. Айрим вилоятларимизда уни «чакки» дейишади.

    Сузма тайёрлаш учун қатиқ бир неча қават қилиб тахланган докага, читдан тикилган махсус халтага солинади ва тугунча қилиб боғланади. Қатиқ зардоби оқиб кетиши учун шабада эсиб турадиган соя жойга осиб қўйилади. Витаминлар ва микроэлементларга бой бўлган зардобни тўплаб, хамир тайёрлашда қўллашади.

    Сузманинг ўзи ёқимли яхна таом сифатида истеъмол қилинади. Туз, зираворлар, кўкатлар қўшилган сузма дастурхонга тортилади. Ушбу маҳсулотга турли кўкатларни солаётган пайтда унга бироз қаймоқни қўшиб кўринг. Шунда сузма мутлақо ўзгача, ажойиб таъмга эга бўлишини кўрасиз.

    Фото: Nestlé®

    Фото: Nestlé®

    Сўнгги, тўртинчи босқич, бу — қурт. Қатиқдан сузма тайёрлаётганда, қандай қуруқликдаги ва ачиш даражасидаги сузмага эга бўлмоқчи эканлигингизга қараб, уни 8 соатдан 24 соатгача осиб қўйиш керак. Қатиқ қанча кўп турса, у шунчалик кўп ачийди ва суви қочади. Қурт тайёрлаш учун сузма ундаги зардоб буткул ажралиб чиққунга қадар осиб қўйилади. Ҳосил бўлган массага туз қўшилади, қорилади ва ёнғоқдай келадиган думалоқчалар ясалади. Улар қуёшда қуритилади ёки тўлиқ қуригунга қадар соя жойга қўйилади.

    Фото: Nestlé®

    Фото: Nestlé®

    Агар қатиқ ва сузма қаймоғи олинмаган сутдан тайёрланса, қурт фақат ёғи олинган сутдан тайёрланади. Чунки ушбу маҳсулот узоқ вақт сақлаш учун мўлжалланган, акс ҳолда, сут таркибидаги ёғ оксидланади ва қуртга ёқимсиз таъм беради. Қуртга турли кўкат ва зираворларни қўшиш мумкин, масалан, райҳон, гармдори, аччиқ қизил қалампир ва хушхўр қора мурч.

    Сут маҳсулотларини тайёрлаш учун қандай сут бўлгани маъқул?

    Биз юқорида тилга олган жараёнда фақат бегона бактериялардан халос бўлган тоза сутгина қатнашиши мумкин. Уй шароитларида бунга сутни қайнатиш орқали эришилади. Бироқ сутни қайнатиш ҳам ўз камчиликларига эга юқори ҳароратда витаминлар ва фойдали моддаларнинг бир қисми йўқолади. Шу ўринда, юқоридаги жараённи дўкондан сотиб олинган сут билан амалга ошириш мумкинми, деган савол туғилиши табиий. Ҳа, мумкин. Фақат бунда сут маҳсулотини ишлаб чиқарган корхона консервантларни қўлламаган бўлиши керак. Консервантлар сут кислотасини ҳосил қиладиган бактерияларнинг фаолиятига тўсқинлик қилади ва сутнинг ачишига йўл қўймайди. Бунда ултрапастеризация жараёнидан ўтган сут энг мақбул вариант ҳисобланади. Ултрапастеризация жараёнининг моҳияти шундаки, сут бир неча сония ичида юқори ҳароратда қиздирилади. Ушбу жараён ҳам бегона зарарли бактерияларни йўқ қилади, ҳам сутнинг ачишига тўсқинлик қилмайди.

    Лилия Николенко

    Сут ҳақида ҳамма фактларни биласизми?

    Унда буни исботланг ва Nestlé® Sutim’нинг совғаларига эга бўлинг. Танлов ҳақида www.potrebiteli.uz сайтидан батафсил билиб олишингиз мумкин!

    Блиц-сўров 3 июль куни соат 10:00 дан 17:00 гача ўтказилади.

    Маҳсулот сертификатланган. Реклама ҳуқуқи асосида

    25.06.2015, 11:17   Изоҳ (0)   15204
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда танишини пичоқлаган аёлга нисбатан жиноий иш очилди

    25.06.2015, 11:09

    Давлат божхона қўмитаси ахборот хизматлари фаолияти самарадорлигини ошириш мавзусида видеоконференция ўтказди

    24.06.2015, 18:01

    Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг баъзи вилоятларида ёмғир ёғади

    24.06.2015, 16:50

    Наманганда Nexia ва Damas тўқнашуви натижасида бир киши ҳаётдан кўз юмди

    24.06.2015, 14:26

    Бухорода чегара постининг янги биноси фойдаланишга топширилди

    24.06.2015, 12:18

    Жиззах алоқа бўлими бошлиғи фуқароларнинг 51 млн сўм нафақа пулларини ўзлаштириб олди

    24.06.2015, 11:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Янги “Супермен” фильми чиққач, одамлар оммавий тарзда итларни қарамоғига ола бошлади

    Қўзиқорин | 18 июл, 13:05

    Наманганда бир неча бор пора олган божхона инспектори қўлга тушди 

    Ўзбекистон | 18 июл, 12:57

    Покистонда муссон ёмғирлари сабаб сўнгги 24 соат ичида 63 киши ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 18 июл, 12:53

    Жазирама кунларда қандай тавсияларга амал қилиш лозим?

    Маслаҳатлар | 18 июл, 12:43

    Таҳлил: Тошкентнинг қайси туманларидан уйни арзонроқ олиш мумкин?

    Ўзбекистон | 18 июл, 12:40

    AirPods услубидаги рюкзак тақдим этилди

    Лайфстайл | 18 июл, 12:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.