Теннис бўйича Уимблдон турнири томошабинларига гаджетлар, шу жумладан смартфон ва планшетлардан фойдаланиш тақиқланади, дея хабар бермоқда Reuters.
«Ташрифчилар ўзлари билан бу қурилмаларни олиб келиши мумкин, бироқ матчлар давомида қўнғироқ қилиш, суратга олиш ва видеога туширишга рухсат берилмайди», — дея аниқлик киритди Бутунанглия лаун-теннис ва крокет клубидагилар.
Қоидаларни бузган томошабинлар мусобақалар ўтказилаётган жойдан чиқариб юборилади, уларнинг чипталари эса кучдан қолдирилади.
Эслатиб ўтамиз, апрелда Уимблдон теннис мусобақаси ташкилотчилари томошабинларга мусобақалар чоғида селфи таёқларидан фойдаланишни тақиқлаган эди. Ушбу тақиқ селфи таёқлар кўпчилик томошабинлар ғашини келтириши ва матчни ҳузур-ҳаловат билан кузатишга халал бериши билан боғлиқлиги айтилган эди.
Изоҳ (0)